29 Июл 2020 йил 1971

Маст ҳолатда автотранспорт бошқарган фуқаро профилактика инспекторининг ўлимига сабабчи бўлди

Бугунгидек синовли кунларда Ички ишлар органи ходимлари ҳудудларда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш билан бирга коронавирус пандемиясига қарши курашда ҳам фидойилик намуналарини кўрсатиб келмоқда. Лекин, айрим фуқароларнинг ҳозирда белгиланган карантин тартиб-қоидаларига амал қилмасдан спиртли ичимлик ичиб автомашина бошқариши турли нохуш вазиятларни келтириб чиқармоқда.
Жорий йилнинг 29 июль куни соат 01:40лар чамасида Қўнғирот тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика катта инспектори подполковник Ганибаев Мансур Жангабаевич ва олдин профилактика инспектори ёрдамчиси лавозимида хизмат қилган, ҳозирги вақтда жамоатчилик асосида хизмат олиб бораётган фуқаро Танатов Жанибек Асановичнинг бошқарувида бўлган «Nexia-1» русумли давлат белгиси   95 S 992 CА автомашинасида ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудида хизмат олиб бориб, ушбу автомашина билан А-380-Гузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомагистрали йўлининг 868-869 км оралиғида йўлнинг четида турган пайтида, Қонликўл туманида яшовчи 1988 йили туғилган фуқаро К. Б. маст ҳолатда ўз бошқарувида бўлган «Nexia-3» русумли автомашинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келиб, фуқаро Ж.Танатовнинг «Nexia-1» русумли автомашинасига келиб урилиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Мазкур йўл транспорти ҳодисаси натижасида фуқаро Ж.Танатовнинг автомашинасида бўлган Қўнғирот тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори подполковник М.Ганибаев олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби Қўнғирот тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика катта инспектори подполковник Ганибаев Мансур Жангабаевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech