14 Феврал 2020 йил 232

Ходимга пора бермоқчи бўлди

7 февраль куни Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан тегишли тартибда бериладиган маълумотномасиз автотранспорт воситаларини таъмирлаш ҳолатларини аниқлаш юзасидан Нукус шаҳри ҳудудида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи устахоналарда рейд-текширув тадбирларини ўтказиш даврида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси катта инспектори майор Б.Бекмуратов томонидан устахонада ишчи бўлиб ишловчи Нукус шаҳрида яшовчи Ш.Р. исмли фуқаро “Нексия-3” русумли автомашина ҳайдовчиси томонидан эҳтиётсиз бошқаргани оқибатида моддий зарар кўрган жойини Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг бу ҳақидаги тегишли маълумотномаси бўлмасдан туриб таъмирлаётганлигини аниқлаб, тегишли тартибда расмийлаштирган. 11 февраль куни фуқаро Ш.Р. ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларни чора кўрмасдан ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 200.000 сўм пулларни майор Б.Бекмуратовга пора тариқасида бераётган вақтида Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech