14 Январ 2020 йил 176

Жамоат фаоллар ўртасида муҳакама қилинди.

Жорий йилнинг 25 январь куни, Тахиатош тумани  8-сонли  умум  таълим  мактабида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қўмита раиси С.Т.Турманов, Қорақалпоғистон  Республикаси  Ички  ишлар вазири ўринбосари подполковник М.Т.Рахматуллаев, Тахиатош тумани ҳокими Ф.Е.Алламбергенов, Тахиатош туман  ички ишлар бўлими бошлиғи  подполковник Ж.У.Камалов, Тахиатош тумани ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари З.Х.Сапарова, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Тахиатош туман бўлими раҳбари  М.С.Джумамуратова ва маҳалла фаоллари иштирокида Тахиатош тумани ҳудудида содир бўлган оғир жиноятларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жиноятининг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича кенг жамоатчилик билан муҳокама қилинди. Хусусан,  ҳар бир содир этилган жиноят жазосиз қолмаслиги, унинг жамият учун салбий оқибатлари ҳақида тўхтатилиб ўтилди. Муҳокама давомида подполковник М.Т.Рахматуллаев аҳолини ҳушёрликка чақириб, атрофдагиларга нисбатан бефарқ бўлмасликни, ҳар бир ёш аввало бизнинг келажагимиз эканлигини, улар томонидан содир этилган ҳар қандай жиноят фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланишини лозимлиги, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида айтиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси. 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech