30 Октябр 2020 йил 42

СОҲАВИЙ ХИЗМАТ РАҲБАРЛАРИНИНГ КАСБИЙ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2020 йил 6 июль кунидаги тегишли топшириғи ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 19 октябрь кунидаги «Ички ишлар органларида раҳбар ходимлар учун қийноқ ва бошқа шафқатсиз муносабатда бўлиш турлари профилактикасига қаратилган қисқа муддатли курсларни ташкил этиш тўғрисида»ги фармойишига мувофиқ, Вазирлик Малака ошириш институти томонидан жорий йилнинг 1-10 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органлари тизимидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноят қидирув, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ҳамда тергов хизматларининг раҳбар ходимларига хизматдан ажралмаган ҳолда ўқув курслари “online” (масофадан туриб реал вақт режимида)ва “offline” (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимида ташкил этилиши белгиланган.
Ўқув курсининг мақсади – ички ишлар органлари ходимлари томонидан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомалага йўл қўймаслик, хизмат вазифаларини бажариш чоғида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича касбий тайёргарлигини оширишдан иборат.
Тасдиқланган ўқув дастурига мувофиқ, ўқув курсидаги машғулотлар давлат бошқаруви ва ҳуқуқ-тартибот органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, етакчи таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари, бой амалий тажрибага ҳамда юқори малакага эга илмий-педагогик ходимлар ва мутахассислар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли соҳавий хизмат ходимлари томонидан ўтказилиши режалаштирилган.
Ўқув курсига жалб қилинган соҳавий хизмат раҳбарлари Вазирлик Малака ошириш институтининг масофавий таълим платформасида жойлаштирилган кириш тестини дастлаб топшириш, мавзуларни куннинг исталган пайтида “online” ёки “offline” режимида тўлиқ ўзлаштириш ҳамда мавзуларга доир тестларни, шунингдек, ўқув курси сўнгида якуний тестни юқори кўрсаткичлар билан топшириш вазифалари белгиланган.
Шу муносабат билан, ушбу ўқув курси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжати тасдиқланиб, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ, ўқув курсига жалб қилинган раҳбар ходимлар томонидан белгиланган мавзуларни тўлиқ ўзлаштириши ҳамда тест топшириқларини ўз вақтида ва юқори кўрсаткичлар билан топшириш жараёнини назорат қилиш бўйича бириктирилган, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Кадрлар бошқармасининг масъул ходимлари, шунингдек, шаҳар-туман ИИО бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари билан ўқув курси олди йўриқномаси ўтказилмоқда, дейди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи директорининг ходимлар малакасини ошириш бўйича ўринбосари юридик фанлари бўйича фалсафа доктори подполковник Сапарбай Алламбергенов.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech