6 Май 2025 йил
791
Беруний туманида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб юрган шахс қўлга олинди
Шу йилнинг 3 май куни соат 12:55 лар атрофида "Б" исмли шахснинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Тўрткўл туманида яшовчи 1997 йил туғилган Р.И бошқарувидаги "Кобальт" русумли автомашинасини Беруний туманида жойлашган озиқ-овқат дўкони олдида тўхтатиб шахсий тинтув ўтказилганда унинг ёнидан 5,8 грамм гиёҳванд моддалар борлиги аниқланган. Аниқланган ҳолат юзасидан Беруний тумани Ички ишлар бўлими Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.