1 Июн 2022 йил 402

1 июнь – «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ММИ ва КБТХ бўлинмалари «Жулдызша» болалар боғчасида тадбир ташкил этилди.

1 июнь – «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ММИ ва КБТХ бўлинмалари «Жулдызша» болалар боғчасида тадбир ташкил этилди.
Бўлиб ўтган тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Орынбаев ҳамда вазирликнинг барча бошқарма бўлим раҳбарлари ташриф бўйирди. Байрам тадбирини Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Орынбаев очиб бериб болаларни байрам билан табриклаб, болажонларга совғалар улашди. Байрам тадбирининг иккинчи бўлимида боғча тарбияланувчилари томонидан йиғилганларга куй ва қўшиқлар ижро этиб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech