3 Декабр 2022 йил 677

3-декабрь-Халқаро ногиронлар куни.

Ушбу йўналишдаги тадбирларнинг бири Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳомийликка олинган Нукус шаҳрида жойлашган 10-сонли «Нурли-маскан» мактаб интернати ўқувчилари учун «Биз оллоҳнинг гулимиз» деб номланган тадбир ўтказилди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков очиб берди. Мактаб интернати ўқувчиларига ва уларнинг ота-оналарига шунингдек устозларига Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган совғалар топширилди.
Тадбирнинг иккинчи бўлимида Қорақалпоғистон республикаси ИИВ «Орол юлдузлар» ҳамда мактаб интернатининг «Умид учқунлари» ансамблларининг қўшиқ ва куйлари билан йиғилганларга куйиб берилди. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech