8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Халқимиз азалдан гўзаллик тимсоли бўлган мутабар оналаримиз билан дилбар қизларга алоҳида ҳурмат эҳтиром кўрсатиб келган.Жорий йилнинг 8 март куни Нукус шаҳрининг гўзал гўшаларидан бирида 8 март халқаро Хотин-қизлар байрами кунига бағишланиб тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ва эркин ёлланма хотин-қизлар шунингдек, фахрий оналаримиз иштирок этди.
Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.Икрамов иштирок этиб, Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан соҳа маликаларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.Шунингдек, тадбир давомида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Орынбаев сўзга чиқиб, ички ишлар органларида эркак ходимлар билан бир сафда юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида муносиб ҳисса қўшиб келаётган хотин-қизларни байрам билан табриклади.Шундан сўнг, тизимда фаолият юритаётган бир нечта хотин-қизларга сана муносабати билан Ўзбекистон Ички ишлар вазирликларининг буйруқлари билан «фахрий ёрлиқ», «Кўкрак нишонлари» «Кўл соат» ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Тантанали тадбир, Республика маданият ходимлари ва вазирликнинг Орол юлдузлари ансамблининг концерт дастури билан давом этди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.