9 Май 2022 йил 253

9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ички ишлар вазири полковник Аманбай Орынбаев отставкадаги фронт орти қатнашувчиси Наўрызбай Таўмуратовнинг хонадонига ташриф буйириб холидан хабар олишди.

9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Аманбай Орынбаев бошчилигида Ички ишлар органлари фахрийси фронт орти қатнашувчиси отставкадаги подполковник Наўрызбай Таўмуратовнинг хонадонига ташриф буйириб кекса отахоннинг холидан хабар олишди. Наўрызбай ота Таўмуратов уруш йилларида кичкина бола бўлиб қийин аҳволда ҳаёт кечирганлигини айтиб эсга олишди. Халқимиз фаровон ҳаёт кечиришлари тинчликнинг қадри бебаҳо эканалгини, ўсиб келаётган ёш авлод бундай ўришларни кўрмасин, ҳамма ўз оила бағрида соғ саломат бўлишларини тилаб дуолар қилди. Шунингдек Наўрызбай ота Таўмуратовнинг қаламига тегишли «Марқабай батыр» китобини эсдалик учун Ички ишлар вазирлиги музейида сақлашга берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech