Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирхановнинг навбатдаги сайёр қабули Қораўзак туманида бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси 3 сектор бошлиғи ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирхановнинг Қораўзак туманидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги агро экономика техникуми биносида ёшлар билан учрашуви ва сайёр қабули бўлиб ўтди. Ёшлар билан учрашувда вазир, А.Ж.Темирханов юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар негизида ўсиб келаётган ёшлар тақдири мужассамлиги, шу боис юрт корига ярайдиган инсонлар бўлиб шаклланиш, устувор мақсадлар сари дадил боришлари лозимлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилиб, билдирилган таклифларини амалга ошириш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди ҳамда ички ишлар органлари масъулияти ходимларининг фаолияти ҳақида айтиб ўтди.
Шундан сўнг, ўтказилган қабулда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтиришлар берилди ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.