17 Август 2025 йил
52
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари юзасидан навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
Навбатдаги шахсий қабул давомида
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков
томонидан 26 фуқаронинг ички ишлар органларига тегишли бўлган мурожаатлари
кўриб чиқилди. Асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб,
қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувга олинган
мурожаатлар бўйича манзилли чоралар белгиланиб, тегишли соҳа хизматлари
раҳбарларига ижро муддатлари аниқ белгиланиб, кўрсатма ва топшириқлар берилди
Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги Ахборот хизмати