20 Июл 2021 йил 732

Ҳарбий қисмда байрам тадбири бўлиб ўтди

20 июль Халқаро Аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари ташкил топганлигининг 27 йиллиги муносабати билан 7261-сонли Ҳарбий қисмда байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ўтказилган байрам тадбирида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими бошлиғи подполковник Қ.Самандаров иштирок этиб ходимларни бугунги қутлуғ сана муносабати билан самимий муборакбод этди.
Шунингдек, шахсий таркиб ўртасида ўзининг муносиб ҳулқ атоворда бўлиб, хизматдошларига ўрнак кўрсатиб келаётган ходимларга кўкрак ниошлари фахрий ёрлиқлар ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирилиги номидан совғалар топширилди.


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech