28 Декабр 2024 йил
3488
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Тахтакўпир туманида яшовчи 3 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди
Тахтакўпир тумани ҳокимлигида
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган, шунингдек кўп йиллар давомида Тахтакўпир
туманида яшаб келган бир нечта шахсга туман ҳокими Ж.Адилов ҳамда туман
Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Баўетдинов иштирокида Ўзбекистон Республикаси
фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат идентификация ID-карталари ҳамда эсдалик
совғалари тантанали равишда топширилди