25 Декабр 2024 йил
2058
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков Кегейли тумани «Жузим бағ» ОФЙ фуқаролари билан учрашиб, республика шунингдек Кегейли тумани ҳудудларида юз бераётган оғир оқибатли жиноятлар муҳокама қилинди
Кегейли туманида жойлашган «Жузим бағ»
ОФЙ фуқаролари билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири
полковник Бахтияр Торебеков томонидан Республикамиз ҳудудида шунингдек сўнги
пайтлари Кегейли тумани ҳудудида юз берган оғир оқибатли жиноятлар муҳокама
қилинди. Унда Кегейли тумани сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла еттилиги аъзолари
шунингдек ОФЙ фуқаролари қатнашди. Муҳокама йиғилишида Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазири сўзга чиқиб республика ҳудудида шунингдек Кегейли
туманида юз бераётган оғир оқибатли жиноятлар тўғрисида батафсил маълумотлар
берилиб, уларнинг келиб чиқиш сабабларига тўхталиб ўтилди. Бу каби оғир
оқибатли жиноятларнинг барвақт олдини олишда маҳалла еттилиги ҳамда
фуқароларимизнинг ҳар қандай ҳолатларга бефарқ бўлмасликга ундади. Амалга
оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга топшириқлар
берилди
Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ Ахборот хизмати