Ўқув машқи ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 10 сентябрь куни Кегейли туманида қуролланган жиноий гуруҳлар томонидан содир этилган қўпорувчилик оқибатларини бартараф этишда ҳамкорликдаги кучга эга тузилмаларнинг ҳаракатлари»мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Ўқув машқида асосан “Қуролланган жиноий гуруҳларни қуролсизлантириш,гаровга олинганларни озод қилиш”,“жамоат тартибини сақлашва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш” ҳамда “Портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш” масалаларига урғу берилди.
Ўқув машқини ўтказишнинг асосий мақсадлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органлари аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда бошқа кучга эга тузилмалар ва уларнинг жанговар бўлинмалари билан ҳамкорликни ўрнатиш, доимий равишда алоқа алмашуви тизимини яратиш ҳамда ҳар бир ходим томонидан ўз хизмат вазифасини аъло даражада бажарилишига эришиш ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.