Шахмат бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг жорий йил 22 июль кунидаги 2/2929-сонли кўрсатмасига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди. Қизиқарли бўлиб ўтган мусобақа якунларига кўра фахрли биринчи ўринни вазирликнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан майор А.Бекманов, иккинчи ўринни патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасидан сафдор С.Уразимбетов ва учинчи ўринни Мўйноқ тумани ИИБдан А.Қылышбаевлар эгаллади. Мусобақа ғолибларига диплом ва эсдалик совғаларини, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов ва вазир маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдаковлар топширди ва уларнинг келгуси хизмат фаолиятларида зафарлар тилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.