20 Ноябр 2024 йил 106

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков бошчилигида Тахиатош тумани ҳокимлигида «Хавфсиз ҳудуд- Долзарб 50-кунлик» профилактик тадбирида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков бошчилигида Тахиатош тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот ҳамда маҳалла еттилиги иштирокида «Хавфсиз ҳудуд- Долзарб 50-кунлик» профилактик тадбирида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Ички ишлар вазири сўзга чиқиб республикамиз ҳудудида ўтказилаётган Долзарб 50-кунлик тадбирининг мазмун моҳиятини йиғилганларга тушунтирилди. Шунингдек туман ҳудудида жиноятчиликни жиловлаш ҳуқуқбузарликларга қарши қурушиш, ис газидан заҳарланишларнинг олдини олиш борасида масъул раҳбарларга топшириқлар берилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech