Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бўлими госпиталида тадбир бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг ташаббуси билан вазирлик тиббиёт бўлими госпиталида даволанаётган ходимлар ва фахрийларнинг дам олишини ташкиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музей томонидан кўргазма ташкиллаштирилди.
Унга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов вазирнинг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдақов Қирғизистон Республикаси Халқаро «Амир Темур» фондининг Бибихоним кенгаши бошлиғи Р.Сабирова, Ўзбекистон Республикаси Халқаро Туран фондлар академияси академиги, С.Агзамовалар иштирок этишди.
Кўргазма давомида, музей тарихи, экспонатлар, қорақалпоқ халқининг миллий кийимлари, миллий чолғу асбоблари ва бошқа маданий моддий ва маданий мерослари билан танишишди.
Кўргазма сўнгида, Нукус шаҳар маданият бўлимига қарашли ходимларнинг концерт дастури намойиш этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.