1 Октябр 2021 йил 900

Устозларга эҳтиром

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий тергов бўлинмаларида узоқ йиллар давомида самарали фаолият кўрсатиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган бир нечта фахрийларнинг яшаш уйларига ташриф буюриб,
уларни 1 октябрь-ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан чин қалбдан муборакбод этиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбариятининг самимий тилакларини етказиб, эсдалик совғаларини топширди.
Ўз навбатида, фахрийларимиз ходимларга ўзларининг тилакларини билдириб, кўрсатилган ҳурмат ва эҳтиром учун Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб, машаққатли шу билан бирга шарафли касбларида улкан муваффақиятларни тилаб қолдилар.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси

 

Text to speech