21 Январ 2021 йил 611

Вазирликда учрашув

Жорий йилнинг 20 январь  куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида вазирлик аппарати ходимлари ва уларнинг  ота-оналари ва оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрушувга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов ўнинг ўринбосарлари бошқарма бўлим хизмат соҳалари бошлиқлари иштирок этишди. 
Унда сўзга чиққан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов бугинги кунда ички ишлар органларига давлатимиз миқиёсида қаратилаётган эътибор натижасида ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шароитлар ҳақида шунингдек ўзларининг ҳалол меҳнати натижасида давлат мукофотлари олган ходимлар тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек учрашув давомида ички ишлар органларидаги хизмати яхши натижаларга эришиб келаётган бир нечта ходимларининг ота-оналарига, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.
Учрашув давомида, ходимларнинг оила аъзолари томонидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан вазирлик раҳбариятига мурожаат этиб батафсил жавоблар олди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати
Text to speech