9 Октябр 2021 йил 621

Йилнинг энг фаол фахрийси танлови бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 15 июль кунги 254-сонли буйруғи талабларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари хизмат қилиб бугунги кунда истеъфода бўлган фаол фахрийлар ўртасида “Йилнинг энг фаол фахрийсиз” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Танловда фахрийларнинг бугунги кунда жамият ҳаётида ёшларни таълим тарбиясида ҳамда ички ишлар органларида бугунги кунда хизмат қилаётган ходимларга устоз сифатида олиб бораётган ишлари ўрганиб чиқилди ва ғолиблар аниқланиб, уларга диплом совғалар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов томонидан топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech