26 Сентябр 2025 йил 276

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳа билан боғлиқ муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида Қораўзак тумани Халқ қабулхонаси биносида Қораўзак ва Тахтакўпир туманлари фуқаролари учун навбатдаги Сайёр қабул ўтказилди

Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун масъул ходимлар қатнашишлари таъминландиСайёр қабул жараёнида 15 нафардан ортиқ фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг 10 таси жойида ижобий ҳал этилдиАйрим мурожаатлар ўрганиш ва вақт талаб қилиши инобатга олиниб, мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди ва мурожаат эгалари ҳуқуқий тушунтиришлар берилдиШунингдек, бир гуруҳ фуқароларга шахсини тасдиқловчи ID-карталар тантанали равишда топширилди.

 

Text to speech