17 Апрел 2022 йил 593

Беруний туманида 4.73 грамм “Опий” гиёҳвандлик моддасини олиб юрган шахс кулга тушди

Жорий йилнинг 1 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖҚБ, тумани ИИБ ЖҚБ ва ДХХ ҳодимлари томонидан  ўтказилган  тезкор тадбир давомида, Беруний туманида 1963 йилда туғилган, муқаддам ЎзРес ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан судланган, Ю. Ғ исимли шахс Беруний тумани Қиёт МФЙ ички йўлида тўхтатилиб, шубҳали ҳаракатлар содир этганлиги сабабли, туман ИИБ га олиб келинган, ИИБ да тегишли ходимлар томонида ёнидаги нарса ва буюмларни чиқариб берилиши сўралганида, у ўз ихтиёри билан чап оёғидаги пайпоғи ичига яшириб қўйган, оқ рангли қоғоз ўрамини чиқариб берган ва ушбу қоғоз ўрамига ўралган нарса ҳолислар иштирокида очиб текшириб кўрилганида, клёнкага ўралган, ўткир ҳидли, жигарранг модда борлиги аниқланиб ашёвий далил тариқасида олиниб, ҳолислар иштирокида конвертга солиб мухрланган. Текшириш  хулосасига кўра, 4.73 грамм “Опий” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган.
Мазкур холат юзасидан Ғ. Ю исимли шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг ЖК-нинг  276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech