20 Октябр 2025 йил 64

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда жиноятчиликни бартараф этиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган топшириқлари ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тунги вақтда Хўжайли туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Вазир ўринбосари М.Т.Раҳматуллаев дастлаб тунги хизматга бириктирилган ходимлар фаолияти билан танишиб, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, криминоген ҳолати оғир бўлган ҳудудлар барқарорлигини таъминлаш, тунги вақтда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, Хўжайли туманида жойлашган қоровуллик уйи фаолияти ҳамда Хўжайли тумани 2-сонли мактаб биноларининг қўриқланиши ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилиб, хавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech