22 Июн 2024 йил 5563

Бир гуруҳ ходимлар ва уларнинг Ота-оналари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ташаккурномаси ва пул мукофоти қиммат баҳоли совғалари билан тақдирланди

Бугунги кунда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан коррупцион жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва уларга қарши курашиш борасида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимларига фуқаролар томонидан пора таклиф қилган  ҳолатлари бўйича тезкорлик билан вазирлик раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилиб, ўз вақтида корупцион жиноятларинг олди олинмоқда. Маълумот тариқасида жорий йилнинг 6 ойи давомида  Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг жойлардаги ходимлари томонидан 28 ҳолатда пора таклиф қилган фуқаролар аниқланган. Шу боис Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазиринг ўринбосари подполковник Ғ.Эшимбетов Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазиринг буйруқлари билан фуқаролар томонидан таклиф қилинган пораларни олмасдан ўз вақтида раҳбариятга билдирги бериб коррупцион жиноятларнинг олдини олган бир гуруҳ ходимлар ва уларнинг ота-оналарга ташаккурнома  пул ва қиммат боқали совғаларни ўз эгаларига топширилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати     

Text to speech