27 Октябр 2025 йил
                            
                                390                            
                    “25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан тергов соҳасида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлган фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Р.А.Ашроповнинг байрам табрикномаси топширилиб, ҳурмат - эҳтиром кўрсатилди
Кўрсатилган
эътибордан устозларнинг кўнгиллари шод бўлиб, ватанга хизмат қилиш йўлига
отланган ёш ходимларга ўзларининг ўгитларини, билим тажрибаларини улашиб, билим
тажрибаларини ошириш борасида доимо камарбаста эканликларини баён этишиб,
байрам билан самимий муборакбод этишди.
 
                     
                                     
                                                         
                                                         
                                                         
                                                        