11 Август 2023 йил 470

Чимбой тумани ҳокими профилактика инспекторлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 8-август туни Чимбой тумани ҳокими А.Тажетдиновнинг  туман Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлик хизмати профилактика инспекторлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими криминоген ҳолати оғир ҳудудларнинг профилактика инспекторлари иш фаолиятига танқидий фикрлар билдирди. Қизил ва сариқ ҳудудга кирган маҳаллаларнинг криминоген ҳолатини яхшилаш жиноят ва ҳуқуқбузарликларни эрта олдини олиш борасида таклиф ва топшириқлар берди.
Шунингдек, туман ҳокими профилактика инспекторларининг таклифлари тинглади ва уларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тегишли мутасадди раҳбарларга топшириқлар барди.  

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech