10 Декабр 2020 йил 1605

Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли шоиримиз Абдулла Орипов қаламига мансуб сатрлар юртимизда яшаётган кекса-ю, ёшга аллақачон ёд бўлиб кетган. Мана, йигирма саккиз йилдирки, озод ва обод Ватанимизни мадҳ этувчи бу гўзал ашъор дилларни сурурга тўлдириб келмоқда.
Давлат мадҳиямиз қабул қилинган кун муносабати билан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга, сохавий хизмат ходимлари иштирок этиб, Давлат мадҳиясини ижро этишди. Тадбир давомида, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонуни ҳақида тўлиқ тушинчалар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech