4 Июл 2025 йил
53
"Долзарб 90 кун" тадбири доирасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида "Ички ишлар кубоги" мусобақалари ўтказилди
Бўзатов тумани Ички ишлар бўлими, Ёшлар ишлари бўлими ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамкорлигида “Бўзатов” шаҳарча фуқаролар йиғинида "Долзарб 90 кун" тадбири доирасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида "Ички ишлар кубоги" мусобақалари ўтказилди. Ўтказилган мусобақада ҳудудлардаги мактаб ўқувчилари фаол иштирок этиб, ўзларининг спорт маҳоратларини синовдан ўтказди. Мусобақа якунида ғолиб бўлган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.