Ҳамкор профилактик тадбири давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 4 май кунидаги Ички ишлар органларида «Ҳамкор» профилактик тадбири ўтказиш тўғрисидаги 92-сонли фармойиши ижроси бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари бошқа ҳамкор ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда пробация ҳисобида турувчи шахсларнинг қайта жиноят содир этишларининг олдини олиш уларнинг муаммоларини ўрганиб тегишли тартибда бартараф этиш ва ишга жойлаштириш орқали уларнинг ижтимоий мослаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг 18 май куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ пробация бўлими бошлиғи подполковник У.Курбанбаева Бўзатов ва Кегайли тумани ИИБлари раҳбарияти билан ҳамкорликда пробация гуруҳи ҳисобида жазосини ўтаётган 6 нафар шахсларнинг иш жойлари текширилиб, профилактик суҳбатлар олиб борилди.
Бундан ташқари тадбир давомида Республика шаҳар ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда 16 нафар назоратдаги шахслар ишга жойлаштирилиб бандлиги таъминланган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.