12 Ноябр 2024 йил 1150

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан 2024 йил 10 ойида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот-йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан 2024 йил 10 ойида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот-йиғилиши ўтказилди. Танқидий руҳда ўтказилган ҳисобот-йиғилишда 2024 йил 10 ойида  эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, тизимда йўл қўйилган камчиликлар, уларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, шунингдек, ходимларнинг тартиб ва ижро интизомига риоя қилишлари муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Йиғилиш якунида, 2024 йил 10 ойи давомида ўз хизмат бурчини масъулият билан сидқидилдан, ҳалол бажарган, ижобий натижаларга эришган, ҳамкасбларига ўрнак бўлган бир гуруҳ терговчи ва суриштирувчиларга Вазирликнинг фахрий ёрлиқлар топширилиб, пул мукофотлари билан тақдирланди.

Text to speech