25 Сентябр 2025 йил
395
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги хизмати, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қораўзак туманида ўрганиш ишларини олиб борди
Қораўзак
тумани ҳудудида жиноятчиликнинг эрта олдини олиш маҳалла еттилиги томонидан
олиб борилаётган ишларнинг бажарилиши, шунингдек вояга етмаганларнинг
ҳуқуқбузарлик қилишининг олдини олиш йўналишида туман ҳокимлиги билан
биргаликда туман ҳудудидаги барча мактаб директорлари билан учрашув ўтказилиб
содир бўлаётган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг дарсга иштироки ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, вояга
етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тегишли кўрсатма ва
топшириқлар берилди