29 Сентябр 2023 йил 3770

Ички ишлар вазири шахсий қабул ўтказди

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги биносида белгиланган жадвал асосида ўзининг шахсий қабулини ўтказди.
Ички ишлар вазири шахсий қабулда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, ишга қайта тиклаш, моддий ёрдам ҳамда терговга боғлиқ масалалар бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқди. Шунингдек вазирнинг шахсий қабулида жами 31 та фуқаронинг мурожаатлари қўриб чиқилди ҳамда кўпчилик мурожаатлар жойида ҳал қилинди вақт талаб қилинадиганларига муддат белгиланиб ижроси назоратга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech