16 Сентябр 2023 йил 670

Ички ишлар вазири ўринбосари Қўнғирот туманида ҳамкор ташкилотлар иштирокида жиноятчиликнинг барвақт олдин олишга қаратилган тадбирда иштирок этди

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда жиноятчиликнинг ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг қамровлии профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Бахтжан Избасаров томонидан Қўнғирот туманида кенг кўламли профилактик тадбирларни савияли ўтказиш бўйича йиғин бўлиб ўтди. Унда ҳамкор ташкилотларнинг ходимларига шунингдек маҳалларда тақил қилинган бешликлар томонидан ишни янгича услубда ташкиллаштириш бўйича топшириқлар берилди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати   

Text to speech