1 Август 2022 йил 1027

ИИВ Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқитувчилик лавозими учун танлов эълон қилади.

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июньдаги ПҚ-4375-сонли “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқитувчиларни қуйидаги фанлар бўйича танлов  асосида ишга қабул қилади:
Информатика ва ахборот технологиялари
Давлат ва ҳуқуқ асослари
Хорижий тил (Инглиз тили)
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (ЧҚБТ)
Жисмоний тарбия

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

     Танловда иштирок этувчи педагог номзодлар юқори билим даражасига, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида  5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиши;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларида саводли ёзма ва оғзаки нутққа эгалиги, инглиз тилини билиши;
компьютер технологияларини ва ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
ташкилотчилик қобилияти, ижодий тафаккурга эгалиги;
якка тартибда ва жамоада ишлаш қобилиятга эгалиги;
ўсмир ёшдагиларнинг ёш ва шахс билан боғлиқ психологиясини билиши;
ташаббускорлик, равон нутқ маданияти ва стрессга чидамлилиги.
Илмий даража, ўқитувчилик ҳамда педагогик фаолиятга тааллуқли бўлган мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа даражалари, шунингдек илмий унвон  ва сертификатлар мавжудлиги маъқулланади.

     Танловда қатнашиш учун номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Танловда иштирок этиш учун «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи директори номига ариза;
  2. Паспорт нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асл нусҳаси кўрсатилади);
  3. Олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқлик олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
  4. Ўтказилган аттестация натижалари бўйича берилган сертификат нусҳаси;
  5. Меҳнат дафтарчасининг нусҳаси;
  6. Хизмат фаолияти ҳақидаги маълумотномаси (Резюме)
  7. 3,5 х 4,5 ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат
          Танлов иштирокчиларидан ҳужжатлар шу йилнинг 30-июль санасидан 18-август санасига қадар қабул қилинади.

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2017 йил 18 июльдаги 515-сонли Қарорининг 3-боб 11-бандига асосан, танловда қатнашиш истагини билдирган педагог номзодлар тест имтиҳонларини топшириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 баробари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳисобига тўлаган ҳолда тест синовларида иштирок этади.

      Танлов иштирокчиларининг аризалари ва ҳужжатларни қабул қилиш жойи манзили: Нукус шахри Чимбой гузари рақамсиз уй (мўлжал: Нукус Олимпия резервлари коллежи)

 Танлов бўйича қўшимча маълумотлар IIV.uz сайтида эълон қилинган.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Каналға ағза болыў: https://t.me/qriim

Text to speech