30 Март 2025 йил
340
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Беруний ва Тўрткўл тумани ички ишлар бўлимларининг иш фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид Фармон ва Қарорларининг ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг 11.03.2025 йилдаги Қўшма кўрсатмаси ижросини тўлақонли таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар текширилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 24.04.2024 йилдаги «Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан илаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 200-сонли буйруғига асосан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш аҳволи ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, ички ишлар бўлими ходимларининг яшаш шароитлари ва оилавий аҳволи ўрганилиб, яқин қариндошлари билан суҳбатлар ўтказилди.