4 Май 2023 йил
490
“Lacetti” русумли транспорт воситасини ўғирлаб,, автомашинага шикаст етказиб воқеа жойидан яширинган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 27 апрел кунги Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-бўлими билан қўзғатилган жиноят иши тергов давомида 27.04.2023 йил Нукус шаҳри А.Алакўз кўчасида яшовчи, 1991 йил туғилган Т. Б нинг уйининг олдида турган “Lacetti” русумли автомашинасини номаълум шахс хайдаб кетиб, шу уйнинг ёнида жойлашган газ тарқатув ускунасига бориб урилиб автомашинани воқеа ўрнига ташаб кетган факти бўйича олиб борилган кенг кўламли тезкор тадбир давомида бу жиноятни Нукус шаҳрида яшовчи, 1996 йил туғилган Ж.Т исмли шахс ишлаганлиги аниқланди. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати