Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири бошчилигида "Хавфсиз ва соғлом эл" тезкор-профилактик тадбири доирасида Нукус шаҳрида Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларининг махсус йиғилиши ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил 9
апрель кунги, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 14
апрель кунги "Хавфсиз ва соғлом эл" тезкор-профилактик тадбирини
ўтказиш тўғрисидаги фармойишларига асосан, 2025 йилнинг 15 апрель кунидан 15
май кунигача гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши
курашиш бўйича кенг кўламли тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда. Айлик
доирасида амалга ошириладиган ишларга бағишланиб Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҚР
бўйича бошқармаси ва ҚР Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларининг махсус
йиғини ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан
ходимларга ойлик доирасида амалга ошириладиган тадбирлар, унда ҳар бир
ходимнинг вазифалари тўлиқ тушунтирилди. Дарҳақиқат, гиёҳвандлик ва психотроп
моддалар инсон ҳаёти ва соғлиғи учун ўта хавфли саналади. Шунинг учун ҳам
бундай моддаларнинг кенг тарқалишининг олдини олишда мана шундай ҳамкорликда
амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг тутган ўрни муҳим.