18 Октябр 2023 йил
3577
Маҳаллалардаги бешлик тизимининг фаолияти ўрганилди
Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг
ўринбосари майор Исламбек Жолдасов томонидан Қораўзак туманидаги Бердах овул
фуқаролар йиғинидаги бешлик тизимининг иш фаолияти ўрганилди. Ҳудудда жиноят
ёки ҳуқуқбузарлик содир қилишга мойил шахслар, спиртли ичимликлар ҳамда низоли
оилалар бўйича профилактика инспекторининг Маҳалла раиси, Хоким ёрдамчиси,
Хотин-қизлар фаоли ҳамда Ёшлар етакчиларига берилган хулосалар кўздан
кечирилди. Аниқланган камчиликлар бўйича тегишли масъулларга топшириқлар
берилди