22 Август 2025 йил
125
Бўзатов тумани ИИБ бошлиғи полковник У.Курбанбаева туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларининг педагог ходимлари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида мактаб ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, мактаб ўқувчилари ўртасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, янги ўқув йили давомида олиб борилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди ва масъулларга аниқ топшириқлар берилди.