19 Июн 2021 йил 735

Маънавият ва маърифат хонасининг калити топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 май кунги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли Қарори, ижросини таъминлаш ҳамда Ички ишлар органларида маънавий-маърифий тадбирлар ва самарадорлигини янада ошириш ходимларда ватанпарварлик туйғуларни янада орттириш мақсадида маънавий-маърифий соҳада томонларнинг ҳамкорликда ишларни йўлга қуйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликдаги меморандуми имзоланган эди.
Жорий йилнинг 19 июнь куни ушбу меморандум ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов томонидан, Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Т.Атамуратовга вазирликнинг маънавият ва маърифат хонасининг калити тантанали равишда топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech