20 Март 2022 йил 590

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Фахрийлар ва хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларидан хабар олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Орынбаев ва соҳавий хизмат раҳбарлари, тизимда узоқ йиллар хизмат қилиб бугунги кунда истеъфода бўлган бир гуруҳ фахрийлардан ва ички ишлар органларида хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларидан хабар олди ва байрам билан табриклаб совғалар топширилди.Фахрийларимиз ўзларига кўрсатилган эҳтиромлар учун Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини ва ўзларининг эзгу   тилакларини билдирди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech