«Биз ички ишлар органлари ходимлари коррупцияга қаршимиз» номли ўқув семинарии бўлиб ўтди
Бугунги кунда, Ички ишлар органларида коррупция жиноятларига қарши курашиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида «Биз ички ишлар органлари ходимлари коррупцияга қаршимиз» номида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинарга, Вазирликнинг соҳавий хизматлари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича суди Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ва Адлия вазирлиги ходимлари «Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари», «Ўзбекистонда коррупцияни жиноий-ҳуқуқий баҳолашнинг ўзига хос хусусияти» ва «Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятлари» мавзуларидаги баёнотлари билан иштирок этиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Семинар давомида, коррупция жиноятларининг олдини олишда фуқаролар орасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш бу турдаги жиноятларнинг олдини олишда алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.
Семинар якунида семинар иштирокчиларига буклетлар тарқатилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати