7 Май 2025 йил
797
Нукус шаҳрида бедарак йўқолган шахс Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль пост хизмати инспекторлари томонидан аниқланиб, ўз уйига қайтарилди
2025 йил 2
май куни соат 18:00да Нукус шаҳрида яшовчи, 1952 йил туғилган И. М исмли шахс
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг “102” операторига қўнғироқ қилиб, ушбу
манзилда бирга яшовчи уғли, 1983 йил туғилган К. Ж. 2025 йил 2 май куни соат
тахминан 17:30да уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини билдирган. Олиб
борилган суриштурув ишлари натижасида Ж.Кудайназаров Нукус шаҳрида юрганлиги
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони ППХ отряди ППХ
инспекторлари томонидан аниқланиб, 2025 йил 4 май куни ўз уйига қайтарилган