3 Май 2023 йил 524

Нукус шаҳрида фоҳишахона ташкил қилиб енгил йўллар билан бойлик орттирмоқчи бўлган шахс қулга олинди.

Нукус шаҳрида фоҳишахона ташкил қилиб енгил йўллар билан бойлик ортмоқлаши бўлган шахс ўз қўл остидаги иккита аёлни жинсий алоқада бўлишлари учун қизларнинг ҳар бирига 2 миллион 5 юз минг сўмдан жами 5 миллион сўм пулларни олаётган вақтида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖҚБ, ДХХ ва Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри бўлими ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қулга олинди. Ҳазирда бу ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирги вақтида ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари оли борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech