1 Июн 2020 йил 1114

Ўқув семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 1 июнь куни Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг мажлислар залида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий Судининг судьяси Л.Отегенова, Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар Судининг судьяси Ш.Шамамбетов, Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими бошлиғи подполковник С.Нураддинов ва Адвокатлар палатаси адвокати А.Аметовлар томонидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ва суриштирувчиларига, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида ўқув семинар бўлиб ўтди.
Ўқув семинарда терговчи ва суриштирувчилар томонидан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги саволларига атрофлича жавоблар олди. 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech