16 Сентябр 2022 йил
718
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Б.Торебеков томонидан фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Б.Торебеков тасдиқланган график асосида, Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди. Қабулда 32 фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.
Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувга олиниб, соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берган ҳолда ижроси алоҳида назоратга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.