13 Апрел 2022 йил
713
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов томонидан фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 13 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедовнинг қабулида тасдиқланган график асосида, Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди. Қабулда бир нечта фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.
Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувга олиниб, соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берган ҳолда ижроси алоҳида назоратга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати