31 Март 2025 йил 246

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг сайёр қабули Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ўтказилди.

Талаба ёшларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳамда талабгор ёшларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қўл урмаслик бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари, шунингдек, ички ишлар вазирлиги ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари иштирокида талабаларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Сайёр қабулда талаба ёшларимиз ва уларнинг ота-оналари ўз мурожаатлари билан иштирок этди. Сайёр қабул натижасида келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилиб, тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди ва уларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Text to speech