11 Июл 2023 йил
514
Қидирувда юрган шахс Тошкент шаҳрида ушланди
2022 йилнинг 18 сентябрь куни Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-бўлимида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб қидирувда юрган, Тўрткўл туманида яшовчи 1982 йилда туғилган К.М исмли шахс жорий йилнинг 10 июль куни тезкор тадбир натижасида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тезкор қидирув хизмати ҳамда Тўрткўл тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ушланган
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати